Ботир Қодиров янги концерт дастурида ким билан дуэт куйламоқчи: Муниса Ризаева ёки Юлдуз Усмонова билан? (видео)

Ботир Қодиров янги концерт дастурида ким билан дуэт куйламоқчи: Муниса Ризаева ёки Юлдуз Усмонова билан? (видео)

Айни кунларда ижодининг 20 йиллигига бағишланган концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўраётган хонанда Ботир Қодиров журналистларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди, деб ёзмоқда «Daryo.uz».

— Бу йилги концертда ижодимдаги энг хит тароналарни ижро этишни режалаштирганмиз. Ҳозирча дуэтлар борасида бир қарорга келганимиз йўқ. Муниса Ризаева билан куйланган дуэтни айтиш режамизга киритилмаган. Агар Юлдуз Усмонованинг вақти бўлиб, концертимга келса ва дуэтни бирга айтсак, фақат хурсанд бўламан. Уч блокдан иборат концертда ижро этиладиган қўшиқлар борасида ҳали ҳам аниқ тўхтамга келолганимиз йўқ. Чунки унда айтилиши керак бўлган қўшиқлар кўп. Ҳозир маъмурлардан концерт давомийлигиниyu чўзилишига рухсат беришларини сўраяпман. Агар мухлисларим чарчаб қолмаса, мен жонли қўшиқ куйлашга тайёрман, — дейди хонанда Ботир Қодиров.

Хонанда «Instagram» тармоғида челленж ўтказиб, қўшиқларини моҳирлик билан ижро этган ёш ижрочиларни концертида халққа таништиришни ваъда қилганди. Хўш, иштирокчилар орасида пичоққа илинадиган ёш истеъдод эгалари борми?

— Челленжда жуда кўп ёшлар иштирок этяпти. Албатта, истеъдодлилари кўп. Аммо улар ҳақида аниқ тўхтамга келолганимиз йўқ. Челленжни бошлашга бошладик, аммо у билан шуғулланишга имконим бўлмаяпти. Жонли ижродаги концертнинг масъулияти катта бўлади.

АҚШга уюштирилган гастроль сафари чоғида жаҳонга машҳур хонандалар фойдаланадиган фирмаларнинг мониторларини олиб келдик. Техникага алоҳида эътибор беряпман. Чунки овознинг сифатли эшитилишида техникаларнинг ўрни катта. Аввал ҳам тўлиқ ижрода концерт бериш хоҳишим бўлган. Аммо техника сифатининг пастлиги ниятимни амалга оширишга тўсқинлик қиларди. Россиядан мусиқа режиссёрини таклиф қилдик. У Айни дамда “Х-фактор” ва “Овоз” лойиҳаларида ҳам ишлаяпти. У катта масштабдаги мусиқий лойиҳаларни ўтказишда анча тажрибали экан, — дейди Ботир Қодиров.

Суҳбат давомида Ботир Қодиров ҳар концертида она мавзусини мадҳ этиши ва бирор марта бундай қўшиқни тик туриб ижро этолмаслиги ҳақида ҳам гапирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: