Хуршид Расулов, Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаева “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” бўлди

Хуршид Расулов, Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаева “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” бўлди

28 май куни Ўзбекистон Республикаси президентининг маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, мукофотланганлар ўзларининг кўп йиллик самарали илмий-ижодий фаолияти, ёрқин ва бетакрор истеъдоди билан халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Ушбу Фармон билан бир гуруҳ ижодкорлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирландилар. Мукофотланганлар рўйхатига назар ташласак, унда театр, мусиқа ва эстрада санъатининг турли йўналишларида фаолият юритаётган заҳматкаш ижодкорларни кўришимиз мумкин:

Мамазоитов Отабек Мамадалиевич – Ўзбекистон давлат филармониясининг Фарғона вилояти бўлинмаси хонандаси

Муминов Толиб Тешаевич – Ўзбек Миллий академик драма театри актёри

Отажанова Масуда Юлдашевна – Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри солист-вокалисти

Расулов Хуршид Нумонович – «Халқлар дўстлиги» ансамбли эстрада хонандаси

Рахимджанова Илмира Рискалиевна – «Арт house Hamsa» хусусий театри раҳбари, актриса

Ризаева Мунисахон Баходировна – «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси хонандаси

Холмуминов Асқар Сайфуллаевич – Ўзбек Миллий академик драма театри бош режиссёри

Дўстларингизга ҳам юборинг: