Биринчи «сувда сузувчи шаҳар» 4 йил ичида пайдо бўлиши мумкин

Биринчи «сувда сузувчи шаҳар» 4 йил ичида пайдо бўлиши мумкин

Биринчи «сувда сузувчи шаҳар» 4 йил ичида пайдо бўлиши мумкин — Freedom Ship лойиҳасига кўра унда 80 минггача одам яшаши режалаштирилган.

Кеманинг узунлиги 1,5 км бўлиши кутилмоқда, ичида эса оддий шаҳар инфратузилмаси бўлади: банклар, мактаблар, ресторанлар ва 15 минг ўринли стадион ҳам назарда тутилган. Дунёда бундай катта кемани қабул қиладиган порт йўқлиги учун у нейтрал сувларда туради ва ҳар 2–3 йилда Ерни айланиб чиқади.

Лойиҳа ядро реактор энергиясида ишлаши режалаштирилган. Қирғоққа чиқиш зарурати бўлса, одамлар катер ёки вертолёт орқали етказилади. Қурилиш қиймати тахминан 16 миллиард доллар этиб баҳоланган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: