Немис математиги Жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди

Немис математиги Жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди

Германиялик математик Йоахим Клемент илмий ёндашув асосида Жаҳон чемпионати якунларини прогноз қилишга қарор қилди ва унда Нидерландия терма жамоаси ғолиб чиқишини аниқлади.

Бироқ, Клементнинг ўзи бу ҳисоб-китобларга ҳаддан ташқари жиддий ёндашмасликка чақирди. Олимнинг таъкидлашича, у Жаҳон чемпионатини иррационал (мантиқ қонуниятларига бўйсунмайдиган) воқелик деб ҳисоблайди, шу боис уни олдиндан айтиб беришнинг деярли имкони йўқ, дея хабар бермоқда derbyderbyderby.it.

 

Шундай бўлса-да, шу пайтгача Жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақо кутилмаган (сенсацион) ғолиблар кузатилмаган — бош совринни қўлга киритган барча жамоалар камида икки мартадан чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишган (бундан фақат инглизлар ва испанлар мустасно). Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси шу пайтгача уч марта Жаҳон чемпионати финалида ўйнаган, бироқ ҳар сафар имкониятни бой берган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: