Қатардаги газ заводида даҳшатли портлаш содир бўлди

Қатардаги газ заводида даҳшатли портлаш содир бўлди

Қатарнинг Рас Лаффан саноат ҳудудида жойлашган газни қайта ишлаш заводида кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 54 нафар киши жароҳат олди, яна 18 киши бедарак йўқолган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш 21 июн куни тунда заводни ишга тушириш жараёнида юз берган ва натижада ёнғин келиб чиққан. Фавқулодда вазиятлар хизмати тезкор равишда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни назорат остига олишга муваффақ бўлган.

Ҳозирги вақтда қутқарувчилар бедарак йўқолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда. Мутахассисларнинг тахминига кўра, ҳодиса техник носозлик ёки авария сабабли юзага келган бўлиши мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Рас Лаффан мажмуаси дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ (ЛНГ) ишлаб чиқариш ва экспорт марказларидан бири ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: