Тошкент Tехника университети талабалари ётоқхонадан чиқариб юборилди

Тошкент Tехника университети талабалари ётоқхонадан чиқариб юборилди

 

 

Ижтимоий тармоқлар ҳамда маҳаллий ОАВларда 100 дан ортиқ талабаларнинг кўчада қолгани айтилмоқда.

 

Олий таълим вазирлигининг изоҳ беришича, бино давлат-хусусий шериклик асосида қурилган ва ҳали расман фойдаланишга топширилмаган.

 

Объектнинг кадастр ҳужжатлари йўқ, иссиқ сув ва иситиш тизими тўлиқ ишга тушмаган. Тадбиркор эса талабаларни қонуний йўлланмасиз, яширинча жойлаштирган.

 

Вазият аниқлангач, хавфсизлик мақсадида талабалар бинодан чиқарилиб, ТДТУнинг бошқа бўш ётоқхоналарига жойлаштирилган. Тадбиркор талабалардан олган пулларни қайтариб берган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: