Тони Кроос Европа чемпионатидан кейин фаолиятини якунлайди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/05/izobrajenie_2024-05-22_000428383.jpg)
Бу ҳақда Мадрид жамоаси матбуот хизмати хабар берди.
“Реал Мадрид” матбуот хизмати ярим ҳимоячи Тони Кроос Евро-2024 дан кейин фаолиятини якунлашини тасдиқлади.
“Реал Мадрид” тарихининг бир қисмига айланган, клубимиз ва жаҳон футболининг энг буюк афсоналаридан бири бўлган Тони Кроосга ўз миннатдорчилигини билдиради”, – дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчи 2014 йилдан буён мадридликлар сафида тўп суради. Бу даврда у барча мусобақаларда 463 та учрашувда иштирок этган. Бундан аввал футболчи “Бавария” ва “Байер”да ўйнаган.
34 ёшли Кроос жорий мавсумда барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 12 миллион еврони ташкил қилади.