Энди Бёрнем Буюк Британия ҳукуматини бошқариш истагини билдирди – ОАВ

Энди Бёрнем Буюк Британия ҳукуматини бошқариш истагини билдирди – ОАВ

Манчестернинг собиқ мэри Лейбористлар партияси етакчилигига ва мамлакатнинг навбатдаги бош вазири лавозимига ўз номзодини илгари суришини эълон қилди.

Бёрнем Вазирлар маҳкамасини бошқариш режаларини амалдаги бош вазир Кир Стармер истеъфога чиқаётганини маълум қилиб, парламентда кўпчиликни ташкил этувчи партиянинг янги раҳбари сайловини ўтказиш бўйича топшириқ берганидан сўнг зудлик билан тасдиқлади.

Буюк Британиянинг энг машҳур сиёсатчиси бўлмиш Энди Бёрнем баёнот бериб, унда Стармерга етакчилиги учун миннатдорчилик билдирди ва «мамлакат барқарорлик, жиддийлик ҳамда энг муҳим масалаларга доимий эътибор қаратилишини кутаётганини» қайд этди.

«У айнан шунга эришади», — деди у.

Стармер Лейбористлар партиясининг янги раҳбари сайлангунга қадар бош вазир лавозимида қолади. Сайлов жараёни 9 июлда бошланади ва парламент аъзолари ёзги таътилга чиқадиган 16 июлгача якунланади, дейилади хабарларда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: