Янги рекорд: Австралияда 2,7 тонна кокаин мусодара қилинди
Тергов маълумотларига кўра, наркотиклар Сидней ғарбидаги Лондердерри ҳудудида учта юк контейнерида яширин жойларга яширилган ҳолда, пластик идишлар ичида топилган.
Уларнинг қора бозордаги қиймати тахминан $816 млн бўлиб, бу 3 млн яқин дозага тенг.
Ҳозирда бу иш бўйича 21 ва 25 ёшли икки эркак қўлга олинган. Йигитларга йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар билан боғлиқ айбловлар қўйилган ва уларга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
