Водий дербисида бош ҳакам Азиз Асимов хатога йўл қўйдими?

Водий дербисида бош ҳакам Азиз Асимов хатога йўл қўйдими?

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган «Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

«Ўзбекистон Футбол Ҳакамлар Маркази матбуот хизмати “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳсли пенальти бўйича учрашув назоратчисининг хулосасини маълум қилади.

“Навбаҳор” – “Нефтчи” ўйинининг 90+1-дақиқасида меҳмонларнинг 9-рақамли футболчиси Ҳ. Норчаев рақиб жарима майдонида кескин қаршиликка учради. У тўп учун курашаётган бир вақтда наманганликлар ҳимоячиси томонидан зарарсизлантирилди. Бу вазиятда мезбонлар вакили тўпга рақибидан биринчи етиб борган ва тўп учун ҳаракат қилган», – дейилади хабарда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: