Украина Воронеждаги ракеталар учун компонентлар ишлаб чиқариш заводига ҳужум уюштирди

Украина Воронеждаги ракеталар учун компонентлар ишлаб чиқариш заводига ҳужум уюштирди

Маълумотларга кўра, Воронеждаги “Сборка” заводига зарба берилган бўлиб, у ерда “Искандер” ва “Калибр” ракета комплекслари, радиолокация станциялари ҳамда С-400 ҳаво мудофаа тизимларида қўлланиладиган транзисторлар, диодлар ва микросхемалар ишлаб чиқаради.

Маҳаллий аҳоли ижтимоий тармоқларда ҳужум оқибатлари акс этган тасвирларни эълон қилган. Рус оммавий ахборот воситалари зарба дастлаб Storm Shadow ракеталари томонидан берилганини тахмин қилмоқда.

Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев завод ҳужумга учраганини тасдиқлади. Унинг айтишича, заводнинг ишлаб чиқариш объектига зарар етказилган, уч киши жароҳатланган.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби заводга “ юқори аниқликдаги қанотли ракеталар” билан зарба берилганини таъсдиқлади. Таъкидланишича, нишонга олинган объект Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг муҳим элементи ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: